Италия чемпионатининг 1‑турида «Наполи» клуби сафарда «Женоа»дан устун келди.
Генуядаги беллашувда меҳмонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Захирадан майдонга тушган Кевин Де Брюйне дастлаб 82-дақиқада ҳисобни очди. 87-дақиқада эса голли узатмани амалга оширди.
Шу тариқа, Массимилиано Аллегри жамоаси мавсумни ғалаба билан бошлади.
А Серия. 1-тур
Женоа – Наполи 0:2
Гол: Де Брюйне 82, Вергара 87
Женоа: Бейло, Маркандалли, Эстигор (Отоа, 66), Васкес, Нортон-Каффи, Френдруп, Эллертссон, Балданци, Аморим (Соу, 75) Витор Оливейра, Коломбо.
Наполи: Мерет, Ди Лоренцо, Раҳмани, Рафа Марин (Оливера, 81), Спинаццола, Ангисса (Де Брюйне, 67), Лоботка, Мактоминай, Политано (Вергара, 67), Ҳойлунд (Лукка, 78), Алиссон Сантос (Ланг, 66)
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади