«Ливерпул»нинг собиқ яримҳимоячиси Жоржинио Вейналдум АҚШнинг «Реал Солт-Лейк» клуби билан эҳтимолий трансфер борасида музокаралар ўтказди. Бу ҳақда The Athletic хабар берди.
Қайд этилишича, нидерландиялик 35 ёшли футболчи Америка клубидаги лойиҳадан таассурот олган ва фаолиятини MLSда давом эттиришга қарши эмас. Бироқ ҳозирча томонлар ўртасида келишувга эришилгани йўқ.
Вейналдум ҳозирда эркин агент мақомида. У «Ал Иттифоқ»ни тарк этганидан сўнг клубсиз. Футболчи Саудия Арабистони жамоасида қарийб уч мавсум ҳаракат қилди. Фаолияти давомида Вейналдум «Фейеноорд», ПСВ, «Нюкасл», «Ливерпул», «ПСЖ» ва «Рома» каби клублар шарафини ҳимоя қилган.