Live
27
Ўзбек

Горецка – «Астон Вилла» футболчиси (Романо)

Футбол
22 август, 09:52
Германиялик яримҳимоячи фаолиятини Англия чемпионатида давом эттиради.
Горецка – «Астон Вилла» футболчиси (Романо)
Foto: Getty Images

Таниқли журналист ва инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, Леон Горецка «Астон Вилла» сафига қўшилади. Манбага кўра, 31 ёшли футболчи Бирмингҳэм клубини танлаш бўйича якуний қарорга келган. Ҳозирда томонлар трансферни якунлаш учун зарур ҳужжатларни расмийлаштириш устида ишламоқда.

Горецка «Астон Вилла»га эркин агент сифатида қўшилади. Аввалроқ германиялик яримҳимоячи жамоа бош мураббийи Унаи Эмери билан музокара ўтказгани ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, Горецка «Бавария»ни ҳам эркин агент мақомида тарк этган. У мюнхенликлар сафида 2018 йилдан буён тўп тепиб келганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Астон Вилла Астон Вилла
  • Бавария Бавария
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

3 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар