Кеча, 25 август куни Нукусдаги замонавий «Турон» стадиони фойдаланишга топширилиди, деб хабар беради ПФЛ матбуот хизмати.
Янги стадион замонавий талабларга жавоб берадиган инфратузилма билан таъминланган бўлиб, ундан нафақат футбол мусобақаларини ўтказиш, балки ёш футболчиларни тайёрлаш ва спортчилар учун қулай шароитлар яратишда ҳам кенг фойдаланилади.
Стадион мажмуасида Қорақалпоғистон Республикаси Футбол академияси фаолияти учун зарур шароитлар яратилган. Академия тарбияланувчилари учун 196 ўринли замонавий ётоқхона, 84 ўринли ошхона, тренажёр зали, таҳлил қилиш хоналари ва қўшимча 2 та захира майдонлар барпо этилди.
