Бугун
20
Ўзбек

Хави: «Пеп ва Слотдан кейин туриш ҳам ёмон эмас. Ҳар ҳолда подиумдамиз»

Футбол
26 август, 00:10
Нидерландия бош мураббийи сифатида таништирилган мутахассис лавозимга учинчи номзод бўлганига муносабат билдирди.
Хави: «Пеп ва Слотдан кейин туриш ҳам ёмон эмас. Ҳар ҳолда подиумдамиз»
Foto: Getty Images

Нидерландия миллий жамоаси бош мураббийи Хави Қироллик Футбол Иттифоқи (KNVB) томонидан ҳозирги лавозимига учинчи номзод сифатида кўрилганига ҳазиломуз тарзда муносабат билдирди.

25 август куни «Барселона»нинг собиқ футболчиси ва бош мураббийи Нидерландия миллий жамоаси устози сифатида таништирилди. У 2030 йил ёзигача мўлжалланган шартнома имзолади.

Матбуот анжуманида аввал KNVB техник директори Найжел де Йонг сўзга чиқди. У иттифоқда бир нечта номзод кўрилганини, дастлабки икки номзод Пеп Гвардиола ва Арне Слот бўлганини айтди.

«Шундан сўнг биз дарҳол ҳозир ёнимда ўтирган Хавига эътибор қаратдик.

Муҳокамаларни амбициялар, ўйин услуби ва тактик жиҳатларга асосланган ҳолда олиб бордик. Суҳбатлар сўнгги тўрт ҳафта давомида бўлиб ўтди. Хавининг Барселонадаги уйида бир неча марта учрашдик, у Нидерландияга ҳам келди. Унинг футболга бўлган қарашлари ва ўйин услуби ҳақида жуда яхши суҳбатлар бўлди.

Хави ўзини нидерланд футболи фарзанди деб атайди. У бизнинг футбол маданиятимизни баҳам кўради. Ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам аниқ ўйин тамойилларимиз бор. Хави жозибадор футбол, юқори прессинг, доминант ўйин ва доим тўп назоратига интилишни ифодалайди. У бизнинг тамойилларимизга яқин бўлган ғояларга амал қилади. Шунинг учун менимча, бу — тўғри танлов»,
— деди де Йонг.

Кейинроқ журналистлардан бири Хавидан сўради: «Гвардиола ва Слотдан кейин бу лавозим учун учинчи танлов бўлганингизни билган ҳолда нимани ҳис қиляпсиз?»

«Мен учун бу улкан шараф — ахир бу Нидерландия. Болалигимда Нидерландия миллий жамоасининг ўйинларини кўрганимда, улар чиройли футбол намойиш этарди. Мен ҳам шундай ўйнашни хоҳлайман. Бу — менинг мақсадим. Учинчи ёки ўнинчи танлов бўлганимнинг менга фарқи йўқ.

Гвардиола ва Слотдан кейин туриш ҳам ёмон эмас, тўғрими? Ҳеч бўлмаганда подиумдамиз»
, — деди мураббий ва бу гапи журналистларнинг кулгусига сабаб бўлди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Нидерландия Нидерландия
Янги муҳокама

Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг

Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар