Бугун
20
Ўзбек

«Ювентус» Перинни Б Серия клубига ижарага беради

Футбол
26 август, 00:55
33 ёшли дарвозабон арзон нархга трансфер қилинмоқда.
«Ювентус» Перинни Б Серия клубига ижарага беради
Foto: Getty Images

«Ювентус» дарвозабони Маттиа Перин фаолиятини «Палермо»да давом эттиради.

Журналист Жанлука Ди Марционинг хабар беришича, Б Серия клуби 33 ёшли италияликни 500 минг евродан бироз камроқ маблағга сотиб олади ва у билан 3 йиллик шартнома имзолайди.

Дастлаб туринликлар Перинни 500 минг евро эвазига ижарага беришни, агар «Палермо» А Серияга чиқса, 1,5 млн еврога мажбурий равишда сотиб олиш шартини қўшишни режалаштирганди. Бироқ якунда «Ювентус» битим шартларини юмшатди.

Дарвозабон ўтган мавсумда А Серияда 9 ўйинда майдонга тушиб, уларнинг 2 тасида тўп ўтказмаган. У фаолияти давомида «Женоа» ва «Падова» клубларида ҳам ҳаракат қилган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ювентус Ювентус
  • Италия А серияси Италия А серияси
Бугунги янгиликлар