Кенан Йилдиз жароҳати сабабли узоқ муддатга сафдан чиқиши мумкин.
«Ювентус» вингери А Сериянинг 1-туридан ўрин олган «Фрозиноне»га қарши ўйинда (1:0) оёғидан жароҳат олди. Бугун у клуб тиббий марказида кўрикдан ўтди. Текширув натижалари «кекса синёра» вакилларида хавотир уйғотган.
La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, 21 ёшли турк тахминан икки ой майдонга туша олмаслиги мумкин. Жароҳатни даволаш учун операция қилиш эҳтимоли ҳам истисно қилинмаяпти.
Йилдиз ўтган мавсумда А Серияда 36 та баҳсда майдонга тушиб, 10 та гол ва 6 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.
Йилдиз 2 ойга сафдан чиқди — манба
Футбол
24 август, 13:14
«Ювентус» вингери А Сериянинг илк туридаёқ жароҳат олди.
Foto: Getty Images
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади