«Манчестер Сити» клуби «Челси» яримҳимоячиси Энцо Фернандес билан музокараларни давом эттирмоқда. Бу ҳақда инсайдер Жанлука Ди Марцио хабар берди.
Манбага кўра, «шаҳарликлар» Родрининг ўрнини тўлдириш мақсадида аргентиналик футболчига жиддий эътибор қаратмоқда. Бироқ футболчининг трансфер қиймати юқорлиги сабаб келишув амалга ошгани йўқ.
«Челси» Фернандеснинг трансферидан камида 140 миллион евро ишлаб олишни режалаштирган. «Сити» эса нархни камайтиришга истамоқда.
Қайд этилишича, «Манчестер Сити» келишувни ушбу ҳафта охирига қадар расмийлаштиришни режалаштирмоқда.
Маълумот учун, Энцо 2023 йил қишидан буён Лондон клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ўтган мавсумда у клуб сафида барча турнирлар доирасида 54 та учрашувда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.