Live
1
Ўзбек

Фабрегас «Удинезе»ни юқори баҳолади

Футбол
23 август, 04:55
«Комо» бош мураббийи Сеск Фабрегас «Удинезе»ни А Серияда жисмоний жиҳатдан кучли жамоалардан бири деб атади.
Фабрегас «Удинезе»ни юқори баҳолади
Foto: Getty Images
22.08.2026 FT Италия А серияси Удинезе Удинезе 1 : 1 Комо Комо

«Комо» бош мураббийи Сеск Фабрегас А Серия 1-турида «Удинезе»га қарши ўтказилган баҳсдан сўнг рақибнинг имкониятларига юқори баҳо берди.

Удине шаҳрида кечган баҳс 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Фабрегас мезбонларнинг жисмоний тайёргарлиги ва ўзига хос ўйин услубини алоҳида таъкидлади.

«Удинезе» — Премер-лига даражасидаги жамоа. Улар жисмоний жиҳатдан жуда кучли, тўхтовсиз югуришади. Ўзларининг ўйин услублари бор. Бу йил Удинеда уларга қарши кам жамоа ғалаба қозона олади», — деди Фабрегас.

Эслатиб ўтамиз, «Удинезе» ўтган мавсумни 50 очко билан 10-ўринда якунлаган.

А Сериянинг 2-турида «Комо» сафарда «Наполи» билан, «Удинезе» эса «Монца» билан баҳс олиб боради.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Удинезе Удинезе
  • Комо Комо
  • Италия А серияси Италия А серияси
Бугунги янгиликлар