Бугун
31
Ўзбек

Ўзбекистон илк бор академик эшкак эшиш бўйича ЖЧда олтин медал қўлга киритди

Бошқа спортлар
28 август, 00:08
Тарихий медални Нурматов — Сафаралиев жуфтлиги тақдим этди.
Ўзбекистон илк бор академик эшкак эшиш бўйича ЖЧда олтин медал қўлга киритди
Foto: Olympic uz

Нидерландиянинг Амстердам шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

МОҚ матбуот хизмати ёзишича, 27 август куни Ўзбекистон жамоаси мусобақадаги тарихий медалига сазовор бўлди.

Енгил вазнли спортчилар ўртасидаги жуфтлик дастурида (LМ2х) Шаҳзод Нурматов ва Собир Сафаралиев дуэти олтин медал соҳибига айланди.

Бу ўзбекистонлик академик эшкак эшувчиларнинг катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қўлга киритган дастлабки олтин медали сифатида тарихда қолади.

Мусобақада кумуш медал Германия, бронза медали эса АҚШ спортчиларига насиб этди.

Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

10+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар