Андреа Пинамонти «Лацио» футболчисига айланди.
Рим клуби «Сассуоло»дан 27 ёшли ҳужумчини трансфер қилганини расман эълон қилди.
Жанлука Ди Марционинг маълумотига кўра, трансфер қиймати бонусларни ҳам қўшганда 12 миллион еврони ташкил этган.
Пинамонти ўтган мавсумда А Сериясида 36 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урган ва 3 та голли узатмани амалга оширган. У «Сассуоло»нинг энг яхши тўпурарига айланганди.
«Лацио» «Сассуоло» тўпурарини сотиб олди
Футбол
27 август, 23:24
Пинамонти фаолиятини Рим клубида давом эттиради.
Foto: Lazio