Андорранинг «Интер клуб Эскалдес» жамоаси Европа Конференциялар лигаси плей-офф босқичини муваффақиятли якунлади.
Жамоа плей-офф жавоб ўйинида Косовонинг «Дрита»си билан асосий ва қўшимча бўлимларида дуранг ўйнади, - 0:0. Пеналтилар сериясида эса андорраликлар 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Жамоаларнинг дастлабки қарама-қаршилиги 2:2 ҳисобида якунланганди.
Натижада Андорра клуби ўз тарихида илк бор Европа мусобақасининг асосий босқичида иштирок этади.
ЕКЛ саралаши
Интер Клуб Эскалдес – Дрита 0:0 (пеналтилар серияси: 4:2)
Биринчи ўйин: 2:2