Бугун
43
Ўзбек

«Фенербаҳче» 2008/2009 йилги мавсумдан сўнг илк бор ЕЧЛ асосий босқичида иштирок этади

Футбол
26 август, 23:50
Туркияликлар саралашнинг ҳал қилувчи босқичида «Лион»ни икки ўйин натижасига кўра мағлуб этди.
«Фенербаҳче» 2008/2009 йилги мавсумдан сўнг илк бор ЕЧЛ асосий босқичида иштирок этади
Фото: Getty Images
26.08.2026 FT Чемпионлар лигаси Лион Лион 1 : 2 Фенербахче Фенербахче

«Фенербаҳче» узоқ танаффусдан сўнг Чемпионлар лигасига қайтди.

Исмоил Картал жамоаси саралашнинг ҳал қилувчи босқичида «Лион»ни икки ўйин натижасига кўра 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, турнирнинг асосий босқичига йўл олди. Жавоб учрашувида туркияликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Бунга қадар «Фенербаҳче» саралашнинг аввалги босқичларида «Штурм»ни икки ўйин натижасига кўра 3:0, «Гурник»ни эса 2:1 ҳисобида таслим этганди.

Маълумот ўрнида, жамоа сўнгги марта 2008/2009 йилги мавсумда Чемпионлар Лигасида иштирок этган. Ўшанда жамоа таркибида Роберто Карлос, Эмре Белёзўғлу ва Даниэль Гуиса каби футболчилар тўп тепган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Лион Лион
  • Фенербахче Фенербахче
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар