Бугун
43
Ўзбек

«Астон Вилла» Жексон учун 75 млн евро тўлайди

Футбол
27 август, 00:40
Клублар трансфер шартлари бўйича тўлиқ келишувга эришди.
«Астон Вилла» Жексон учун 75 млн евро тўлайди
Фото: Getty Images

«Челси» ҳужумчиси Николас Жексон «Астон Вилла»га кўчиб ўтади. Бу ҳақда журналист Флориан Плеттенберг хабар берди.

Клублар трансфер шартлари бўйича тўлиқ келишувга эришди. «Шерлар» сенегаллик футболчи учун бонуслар билан бирга тахминан 75 миллион евро тўлайди.

Бугун, 27 август куни бирмингҳэмликлар 25 ёшли футболчи билан шахсий шартнома шартларини келишиб олади. Битим 2031 йилгача мўлжалланади.

Маълумот ўрнида, ўтган мавсум ҳужумчи Мюнхеннинг «Бавария» клубида ижара асосида ўйнади. Аввалроқ «Ал Ҳилол» Уоткинс бўйича «Астон Вилла» билан келишувга эришгани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Астон Вилла Астон Вилла
  • Челси Челси
Бугунги янгиликлар