UEFA Чемпионлар лигаси 2026/2027 йилги мавсумининг плей-офф босқичидаги жавоб ўйинларидан учтаси якунланди. Уларнинг натижасига кўра, турнирнинг асосий босқичига чиққан яна учта жамоа аниқланди.
Асосий босқичда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган жамоалар:
ЛАСК (Австрия) «Селтик»ни (Шотландия) умумий 5:4 (0:3, 5:1) ҳисобида мағлуб этди;
«Будё-Глимт» (Норвегия) — «НЕК Неймеген»ни (Нидерландия) умумий 6:1 (3:1, 3:0) ҳисобида таслим қилди;
«Сабаҳ» (Озарбойжон) — «Ҳапоэл»ни (Исроил) умумий 7:4 (1:2, 5:2) ҳисобида мағлуб этди.
Чемпионлар лигасининг асосий босқичига чиққан жамоалар:
Англия: «Арсенал», «Манчестер Сити», «Манчестер Юнайтед», «Астон Вилла», «Ливерпул».
Испания: «Барселона», «Реал», «Вилярреал», «Атлетико», «Бетис».
Италия: «Интер», «Наполи», «Рома», «Комо».
Германия: «Бавария», «Боруссия» Дортмунд, «Лейпциг», «Штутгарт».
Франция: «ПСЖ», «Ланс», «Лилл».
Нидерландия: ПСВ, «Фейеноорд».
Португалия: «Порту», «Спортинг».
Белгия: «Брюгге».
Чехия: «Славия».
Туркия: «Галатасарой».
Украина: «Шахтёр».
Норвегия: «Будё-Глимт».
Озарбойжон: «Сабаҳ».
Австрия: ЛАСК.
Бугун, 26 август куни саралаш босқичининг сўнгги ўйинлари бўлиб ўтади ва «Лион» — «Фенербаҳче», «Викинг» — «Динамо» З, АЕК — «Левски», «Целе» — «Слован» баҳсларидан кейин охирги 4 йўлланма эгаси аниқланади.
ЕЧЛ. Асосий босқичда қатнашадиган 36 жамоанинг 32 таси маълум
Футбол
26 август, 04:27
Бугун сўнгги 4 йўлланма эгаси аниқланади.
Foto: Champion league
Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг
Муҳокамага ўтишИзоҳлар Telegram’да очилади