Бугун
31
Ўзбек

«Бавария» Сарагосани яна ижарага берди

Футбол
28 август, 00:34
24 ёшли вингер Каталония клубига ўтди.
«Бавария» Сарагосани яна ижарага берди
Foto: Espanyol RCD

Брайан Сарагоса «Бавария»дан «Эспанёл»га ўтди.

Каталония клуби 24 ёшли вингерни ижара асосида ўз таркибига қўшиб олганини маълум қилди. Битимда футболчини сотиб олиш имконияти ҳам кўзда тутилган. Ъ

Фабрицио Романонинг маълум қилишича, тўлиқ трансфер «Эспанёл»га 8 миллион еврога тушиши мумкин ва агар футболчи белгиланган миқдорда ўйин ўтказса, уни сотиб олиш мажбурий бўлади.

Ўтган мавсумда испаниялик Сарагоса «Селта» ва «Рома» клубларида ижара асосида тўп тепган. Рим клуби маълум шартлар бажарилган тақдирда Сарагосани сотиб олиши мумкин эди, аммо якунда футболчи Мюнхен клубига қайтди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Эспаньол Эспаньол
  • Бавария Бавария
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар