«Бавария» спорт директори Макс Эберл ҳужумчи Ҳарри Кейн билан шартномани узайтириш бўйича музокаралар ҳақида гапирди.
«Шартнома бўйича музокаралар жуда яхши руҳда ўтмоқда. Футболчи қолишни жуда хоҳлаяпти, клуб эса шартномани узайтиришни истамоқда. Албатта, аниқлаштириш керак бўлган айрим тафсилотлар ҳали бор», — деди Эберл.
Янги шартнома 2029 йил ёзигача мўлжалланиши кутилмоқда. 33 ёшли ҳужумчининг «Бавария» билан амалдаги келишуви 2027 йил ёзида якунланади.
Маълумот учун, Кейн немис клуби сафида уч мавсумда 146 та гол уриб, 33 та голли узатмани амалга оширган.