Live
11
Ўзбек

«Нюкасл» Фернандес-Пардо трансферини якунлашга яқин

Футбол
30 август, 08:00
Белгия миллий жамоаси ҳужумчиси ёзги трансфер ойнасида «Лилл»ни тарк этиши мумкин.
«Нюкасл» Фернандес-Пардо трансферини якунлашга яқин
Foto: Getty Images

«Нюкасл» 21 ёшли белгиялик ҳужумчи Матиас Фернандес-Пардонинг трансфери бўйича «Лилл» билан келишувга эришишга яқин. Бу ҳақда Get French Football News хабар берди.

Фернандес-Пардо 29 август куни «ПСЖ»га қарши баҳс учун «Лилл» қайдномасига киритилмади. Аввалроқ футболчининг машғулотларда ҳам қатнашмагани ва Франция клубидаги сўнгги ўйинини ўтказган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

«Нюкасл» белгиялик футболчига бутун ёз давомида қизиқиш билдириб келган, бироқ томонлар узоқ вақт трансфер суммаси борасида келиша олишмади. Эндиликда музокараларда ижобий силжиш юз берган.

Фернандес-Пардо ўтган мавсумда 41 та баҳсда 8 та гол ва 7 та ассист қайд этган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Нюкасл Нюкасл
  • Лилл Лилл
Бугунги янгиликлар