«Ҳамбург» 26 ёшли яримҳимоячи Фабио Виейранинг трансфери бўйича «Арсенал» билан музокараларда анча илгарилади. Келишув қиймати 10 млн евро атрофида бўлиши мумкин.
Лондон клуби трансфер ойнаси сешанба куни ёпилгунига қадар португалиялик футболчини сотишни истамоқда. BBC хабарига кўра, «Арсенал»да томонлар келишувга эришишига ишонч ортиб бормоқда.
«Арсенал» Виейрани 2022 йилда «Порту»дан тахминан 40 млн евро эвазига сотиб олган. Бироқ футболчи Лондон клубида асосий таркибдан жой ола олмади. У «Арсенал» сафида 47 та баҳсда майдонга тушган ва АПЛда атиги 5 марта бошланғич таркибда ўйнаган.
Виейра ўтган мавсумни «Ҳамбург»да ижара асосида ўтказиб, Бундеслигадаги 29 та баҳсда 7 та гол урган.