Live
11
Ўзбек

Таэквондо. Ўзбекистонлик қизлар Тайюан турнирини 2 та бронза медали билан якунлашди

Бошқа спортлар
30 август, 07:50
Ўзбекистон миллий жамоаси Хитойда ўтказилган WТ бўйича нуфузли турнирда икки бор шоҳсупага кўтарилди.
Таэквондо. Ўзбекистонлик қизлар Тайюан турнирини 2 та бронза медали билан якунлашди
Foto: OlympicUz

Хитойнинг Тайюан шаҳрида таэквондо WТ бўйича «World Taekwondo Women’s Open Championships» турнири ўз якунига етди.

Мусобақанинг сўнгги кунида ҳамюртимиз Шаббона Абдувалиева -57 кг вазн тоифасида татамига чиқиб, бронза медалини қўлга киритди.

Шу тариқа, Ўзбекистон миллий жамоаси ушбу мусобақани 2 та бронза медали билан якунлади.

Турнирнинг дастлабки кунида Ирода Миртожиева (+73 кг) ҳам бронза медалига сазовор бўлган эди.

Бугунги янгиликлар