Opta суперкомпютери турнир бошланишидан бир кун олдин миллий жамоаларнинг жаҳон чемпионатидаги ғалаба қозониш имкониятларини баҳолади.
Унга кўра, бўлажак турнирда ғалаба қозониш эҳтимоли энг юқори жамоа Испания бўлиб турибди. «Қизил фурия»нинг ғолиб бўлиш имконияти 16 фоизни ташкил этмоқда. Иккинчи ўринда Франция (12,9 фоиз), учинчи ўринда эса Англия (10,8 фоиз) бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026да 48 та миллий жамоа иштирок этади ва улар тўртта жамоадан иборат 12 та гуруҳга бўлинган. Гуруҳ босқичи 11 июндан 27 июнгача давом этади. Жами 104 та ўйин ўтказилади — бу жаҳон чемпионатлари учун рекорд кўрсаткичдир.