Португалия миллий жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес 41 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналдунинг ўйинини, меҳнатини юқори баҳолади.
«Криштиану бизнинг сардоримиз ҳисобланади. У жамоадагилар учун ўрнак. Роналду ўзини ишга бағишлайди ва миллий жамоага ёрдам беришни истайди. У ҳар куни кечагидан яхшироқ бўлишга интилади. У миллий жамоадан кетадими? Биз ҳозир бу ҳақда ўйламаяпмиз. Ҳозир бор эътиборимиз мундиалга қаратилган», - дея бош мураббий сўзларини келтиради ESPN.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ–2026 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Португалия миллий жамоаси гуруҳ босқичида Ўзбекистон, Колумбия ва Конго ДР билан рўбарў келади.