Бугун
9
Ўзбек

Каннаваро: «Барча ўзбекистонликлар биз билан фахрланишини истаймиз»

Футбол
10 июн, 04:38
Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи мундиал олдидан мухлисларга мурожаат қилди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Каннаваро: «Барча ўзбекистонликлар биз билан фахрланишини истаймиз»
Foto: O'FA

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро ЎФА матбуот хизматига берган интервюсида 2026 йилги Жаҳон чемпионати олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Италиялик мутахассис мундиалда иштирок этиш катта ютуқ эканини таъкидлаб, жамоа олдинда турган синовларга жиддий тайёргарлик кўраётганини айтди.

«Албатта, биз Жаҳон чемпионатида қатнашамиз ва бу ҳамма учун катта орзу. Машғулотлар ҳамда ўйинларни сабрсизлик билан кутяпмиз.

Одатда Жаҳон чемпионатида иштирок этиш осон бўлмайди. Олдинда турли қийинчиликлар бўлади. Биз эса имкон қадар яхши ҳолатда бўлиш ва муносиб натижаларга эришиш учун қўлимиздан келган барча ишни қиляпмиз.

Ўзбекистонликларга шуни айтмоқчиманки, биз майдонда бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз ва сўнгги сониягача курашамиз. Чунки дунёнинг қаерида бўлишидан қатъи назар, барча ўзбекистонликлар биз билан фахрланишини истаймиз», — деди Каннаваро.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионати финал босқичида иштирок этади.

Маълумот учун, вакилларимиз мундиалнинг K гуруҳида Португалия, Колумбия ва Конго ДР миллий жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон Ўзбекистон
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар