Бугун
9
Ўзбек

Машарипов Канада ва Нидерландияга қарши ўйинларни жароҳат сабаб ўтказиб юборди — ЎФА

Футбол
10 июн, 00:49
Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячисида умуртқалараро диск чурраси қайта безовта қилгани аниқланди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Машарипов Канада ва Нидерландияга қарши ўйинларни жароҳат сабаб ўтказиб юборди — ЎФА
Foto: O'FA

Ўзбекистон миллий жамоаси футболчиси Жалолиддин Машарипов АҚШдаги йиғин давомида соғлиғи билан боғлиқ муаммо сабаб жамоанинг сўнгги машғулотларида ҳамда Канада ва Нидерландияга қарши ўртоқлик баҳсларида иштирок этмади.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабарига кўра, футболчининг бел қисмидаги оғриқлар сўнгги ҳафталарда кузатилган. Дори-дармонлар ва физиотерапия муолажалари ёрдамида унинг ҳолати яхшиланганди. Бироқ кейинчалик оғриқлар яна қайта безовта қила бошлаган.

Ўтказилган МRТ текшируви натижаларига кўра, Машариповда умуртқалараро диск чурраси қайта ҳуруж қилгани маълум бўлган.

Айни пайтда футболчининг соғлиғи бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси тиббий штаби томонидан зарур муолажалар олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионати финал босқичида иштирок этади.

Маълумот учун, Машариповнинг ҳолати бўйича якуний тиббий хулосалар олингач, қўшимча маълумот берилиши кутилмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон Ўзбекистон
Бугунги янгиликлар