Okko телеканали шарҳловчиси Павел Чепурин Ўзбекистонга (3:2) қарши баҳсдан сўнг Россия миллий жамоаси ҳужумчиси Николай Комличенкога бир килограмм помидор совға қилди.
«Локомотив» клубининг 31 ёшли футболчиси беллашувнинг 66-дақиқасида захирадан майдонга тушди ва дубл қайд этди.
2024 йилда, ҳали «Ростов» сафида тўп тепаётган пайтида Николай дўконлардаги нархлар уни ҳайратга солиши ва ҳатто қўрқитиши ҳақида гапирган эди.
«Масалан, ўзбек помидорлари бор, уларнинг нархи минг рублдан ҳам қиммат», — деганди футболчи.
«25 минг сўм тахминан 170 рубл бўлади», — деди Чепурин эфир вақтида Комличенкога помидорларни топширар экан.
«Бу ерда арзон экан. Россиядагидан тахминан 10 баробар арзон», — деб жавоб берди футболчи.
«Россияда эса минг рубл», — дея қўшимча қилди Чепурин.
Ўзбекистонга қарши баҳсда дубл қайд этган Комличенкога помидор совға қилинди
Футбол
13 ноябр, 02:40
15
Ҳужумчи 2 йил аввал ўзбек помидорлари қиммат эканлиги ҳақида гапирганди.
Foto: Getty Images
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади