Live
4
Ўзбек

Мостовой: «Ўзбекистон йўлланмалар сони кўпайгани учун ЖЧга чиққан. Ўртача жамоа»

Футбол
12 ноябр, 23:35
    181
Россиялик собиқ яримҳимоячи ўртоқлик ўйинидаги ғалаба ва Каннаваронинг нега Ўзбекистонга келгани ҳақида гапирди.
Мостовой: «Ўзбекистон йўлланмалар сони кўпайгани учун ЖЧга чиққан. Ўртача жамоа»
Foto: Getty Images

Россия миллий жамоасининг собиқ яримҳимоячиси Александр Мостовой Ўзбекистон (3:2) устидан қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдирди.

— Икки томон ҳам хатоларга йўл қўйди, голлар кўп бўлди. Ўйлайманки, барча бу ўйиндан мамнун бўлди. Оддий, навбатдаги ғалаба. Ҳеч қандай алоҳида жиҳати йўқ.

— Сизнингча, Карпин учун Каннаваро бошқараётган жамоани мағлуб этиш муҳиммиди?

— Бу ерда Каннаваронинг ҳеч қандай алоқаси йўқ. Ахир майдонда футболчилар ўйнайди.

У Ўзбекистонга бош мураббий этиб тайинланганида, ҳамма: «Фабио нима қилиб у ерга борди? У ерда нима қилади?» деб ҳайрон бўлганди. Ўзбекистон миллий жамоаси учун бу — яхши реклама, Каннаваро учун эса яхши даромад манбаи. Бу — ўртача даражадаги жамоа. Жаҳон чемпионати иштирокчилари сони кенгайтирилгани туфайли мундиалга йўлланма олган.

Россия Ўзбекистонни мағлуб этиши керак эди ва буни уддалади. Каннаваро эса ўз ишини қиляпти, ҳаммаси жойида. Бизнинг дарвозамизга иккита гол ура олганлари ҳам таҳсинга лойиқ,
— дея Мостовойнинг сўзларини келтиради «Советский спорт».

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон Ўзбекистон
  • Россия Россия
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

181 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар