Live
4
Ўзбек

Россия ўз тарихида илк бор икки тўп фарқидаги мағлубиятни ғалабага айлантирди

Футбол
12 ноябр, 23:10
    51
Ўзбекистон устидан ғалаба руслар учун тарихий натижага айланди.
Россия ўз тарихида илк бор икки тўп фарқидаги мағлубиятни ғалабага айлантирди
Foto: UFA

Россия миллий жамоаси тарихий ғалабага эришди.

Валерий Карпин бошчилигидаги жамоа Ўзбекистонга қарши баҳснинг 70-дақиқасига келиб 0:2 ҳисобида ортда бораётганди. Бироқ руслар уч марта гол уришга муваффақ бўлишди ва ўртоқлик беллашувида ғалаба қозонишди.

Бунгача Россия миллий жамоаси ўйин давомида икки гол фарқи билан ортда бора туриб, ҳеч қачон ютолмаганди. Энг яхши ҳолатда ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлган.

Жумладан, 2017 йилда Белгия (3:3) ва Испания (3:3), 2003 йилда Швейцария (2:2), 2001 йилда Греция (3:3) ҳамда 1996 йилда Чехияга (3:3) қарши ўйинларда камбэк қайд этилган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Россия Россия
  • Ўзбекистон Ўзбекистон
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

51 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар