Бугун
9
Ўзбек

Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси текшируви ҳақида фикр билдирди

Футбол
10 июн, 06:30
Мураббий аэропортдаги жараённи одатий ҳолат деб баҳолади.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси текшируви ҳақида фикр билдирди
Foto: Getty Images

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Ню-Йоркка етиб келганидан сўнг жамоа аъзолари текширувдан ўтказилгани юзасидан муносабат билдирди.

Италиялик мутахассиснинг таъкидлашича, бу АҚШ аэропортларида қўлланиладиган стандарт хавфсизлик тартибларидан бири ҳисобланади.

«Бу ҳар қандай аэропортда амалга ошириладиган одатий текширув. АҚШда эса бундай жараёнлар бевосита жойнинг ўзида ўтказилади», — деди Каннаваро Corriere dello Sport нашрига берган изоҳида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионати финал босқичига йўлланма олди.

Маълумот учун, вакилларимиз мундиалнинг K гуруҳида Португалия, Колумбия ва Конго ДР миллий жамоаларига қарши баҳс олиб боради. Турнир 11 июн куни старт олиб, 19 июлга қадар давом этади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон Ўзбекистон
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар