Бугун
9
Ўзбек

Месси 911-голига етди, Роналду билан фарқ қанча?

Футбол
10 июн, 04:00
Аргентина сардори навбатдаги тарихий маррани забт этди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Месси 911-голига етди, Роналду билан фарқ қанча?
Foto: Getty Images

Лионел Месси Исландияга қарши ўртоқлик учрашувида гол уриб, профессионал фаолиятидаги голлар сонини 911 тага етказди.

38 ёшли футболчи баҳснинг 70-дақиқасида захирадан майдонга тушди ва орадан икки дақиқа ўтиб пеналтини аниқ амалга оширди. Ушбу гол аргентиналик юлдуз учун фаолиятидаги 911-гол бўлди.

Месси бугунги кунга қадар 1156 та ўйинда майдонга тушиб, 911 та гол ва 414 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Унинг голлари қуйидагича тақсимланган:

«Барселона» — 672 гол;
Аргентина миллий жамоаси — 117 гол;
«Интер Маями» — 89 гол;
«ПСЖ» — 32 гол.

Мессининг асосий рақиби Криштиану Роналду ҳисобида эса 973 та гол мавжуд. Португалиялик ҳужумчи ушбу натижага 1323 та учрашувда эришган.

Шу тариқа, икки афсона ўртасидаги фарқ ҳозирда 62 та голни ташкил этмоқда.

Маълумот учун, Роналду ва Месси футбол тарихидаги энг сермаҳсул футболчилар сифатида эътироф этилади ва уларнинг умумий ҳисобда 1884 та голи бор.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Аргентина Аргентина
  • Португалия Португалия
Бугунги янгиликлар