Лионел Месси АҚШ, Мексика ва Канадада ўтадиган жаҳон чемпионати-2026 старти арафасида Аргентина миллий жамоасига таъриф берди.
«Аввал ҳам айтганимдек, бу жамоа йўлнинг ярмида тўхтаб қолмайди. Ўйлашимча, биз буни исталган рақиблар билан ўйинларда исботлаб улгурдик. Бу ғолиб жамоа доимо кўпроғини истайди. Биз ўзгача иштиёқ билан қадамма-қадам олдинга ҳаракат қиламиз», - дея Месси сўзларидан иқтибос келтирди Tyc Sports.
Мусобақанинг амалдаги ғолиби Аргентина ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида Жазоир, Австрия ва Иорданияга қарши майдонга тушади.