Бу ҳақда Manchester Evening News нашри хабар берди.
«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Маркус Рэшфорддан, жамоага тўлақонли қайтиш учун, маошини қисқартиришга рози бўлишни сўраши мумкин. Сабаби клуб ҳозирда маошлар тизимини такомиллаштириш устида иш олиб бормоқда.
Амалдаги шартномасига кўра Маркус ҳафтасида 325 минг £ (380 минг евро) ишлаб топади.
Манбанинг хабарига кўра, «қизил иблислар»га Рэшфорд маоши камайтирилган янги битимга имзо чекиши керак бўлиши мумкин. Таъкидланишича, «Манчестер Юнайтед» вакиллари англиялик футболчининг бундай маош олиши жамоа ичида низолар келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкинлигидан хавотирда. Ўз навбатида, бу ҳолат қолган ўйинчилар ҳам маошини камида 28 ёшли вингерники билан тенглаштиришни сўрашига сабаб бўлиши мумкин.
Маълумот учун, Рэшфорд «Манчестер Юнайтед» тарбияланувчиси ҳисобланади. Футболчининг клуб билан шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.
Ўтган мавсумни Маркус ижарада Испаниянинг «Барселона» клубида ўтказди.