Opta суперкомпютери 2026 йилги жаҳон чемпионати 1/8 финалидан ўрин олган Испания ва Португалия баҳсида қайси томоннинг ғалаба қозониш имконияти юқори эканлигини ҳисоблаб чиқди. Бу ҳақда Opta Analyst нашри хабар берди.
Унга кўра, Испаниянинг асосий вақтда ғалаба қозониш имконияти 48,6 фоизни ташкил этмоқда. Португалиянинг ғалаба қозониш эҳтимоли эса 25,6 фоизга тенг. Ўйиннинг қўшимча бўлимлар ёки пеналтилар сериясига қадар давом этиш эҳтимоли 25,8 фоизга баҳоланган.
Эслатиб ўтамиз, Португалия ва Испания беллашуви Тошкент вақти билан соат 00:00да старт олади.