Навоийнинг «Қизилқум» клуби ўз сафига яна бир футболчини қўшиб олди. Клуб ҳимоячи Элбек Отақулов билан шартнома имзолади.
27 ёшли футболчи мавсумнинг биринчи қисмини Пролига иштирокчиси «Лочин» жамоасида ўтказди. Бу клуб сафида чемпионат доирасида 12 та баҳсда майдонга тушиб, 3 та гол урди. Ўзбекистон кубоги баҳсларида ҳам 3 та беллашувда қатнашган.
«Элбек Отақуловга клубимиздаги фаолиятида омад ва зафарли онларни тилаб қоламиз», — дейилади клуб хабарида.