Live
14
Ўзбек

Месси Жаҳон чемпионатларида ҳар ўйинда ўртача биттадан гол урилишда иштирок этмоқда

Футбол
16 июл, 05:00
Аргентина сардори мундиал тарихидаги рекордларини янада мустаҳкамлади.
Месси Жаҳон чемпионатларида ҳар ўйинда ўртача биттадан гол урилишда иштирок этмоқда
Foto: Getty Images
14.07.2026 FT Жаҳон чемпионати Франция Франция 0 : 2 Испания Испания

Аргентина миллий жамоаси ҳужумчиси Лионел Месси ЖЧ-2026 яримфиналида Англияга қарши баҳсда (2:1) иккита голли узатмани амалга ошириб, Жаҳон чемпионатларидаги «гол+ассист» тизими бўйича 32 ва 33-очколарини қўлга киритди.

39 ёшли футболчи ушбу мундиалда ҳозиргача 7 та ўйинда 8 та гол ва 4 та ассист қайд этган.

Умуман олганда, Месси Жаҳон чемпионатларида 33 та баҳс ўтказиб, 21 та гол ва 12 та голли узатма муаллифига айланган. Шу тариқа, у мундиаллар тарихида ҳар бир ўйинга ўртача битта самарали ҳаракат (33 та ўйинда 33 та гол+ассист) кўрсаткичига эришди. Ушбу натижаларнинг барчаси Жаҳон чемпионатлари рекордлари ҳисобланади.

Таққослаш учун, беш карра «Олтин тўп» соҳиби Криштиану Роналду Жаҳон чемпионатларида 27 та ўйин ўтказиб, 11 та гол ва 2 та ассист қайд этган. Португалиялик ҳужумчи ЖЧ-2026да 5 та учрашувда майдонга тушиб, 3 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилган.

Эслатиб ўтамиз, Лионел Месси бошчилигидаги Аргентина миллий жамоаси ЖЧ-2026 финалида Испанияга қарши майдонга тушади. Бу баҳс аргентиналик футболчининг мундиалдаги рекордларини янада яхшилаш имкониятини тақдим этади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Франция Франция
  • Испания Испания
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

25+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар