Бугун
1
Ўзбек

Испания иккинчи бор жаҳон чемпионига айланди

Футбол
19 июл, 18:22
Луис де ла Фуенте шогирдлари финалда Аргентинани мағлуб этиб, ЖЧ-2026 бош совринини қўлга киритди.
Испания иккинчи бор жаҳон чемпионига айланди
Foto: Getty Images
19.07.2026 AET Жаҳон чемпионати Испания Испания 1 : 0 Аргентина Аргентина

Испания миллий жамоаси ЖЧ-2026 финалида Аргентинани 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, ўз тарихида иккинчи марта жаҳон чемпиони бўлди.

АҚШнинг Ист-Ратерфорд шаҳридаги «МеtLifе» стадионида бўлиб ўтган ҳал қилувчи баҳснинг асосий вақти 0:0 ҳисобида якунланди. Ғолиб қўшимча бўлимларда аниқланди. Беллашувдаги ягона голни 106-дақиқада Ферран Торрес киритди ва Испанияга чемпионликни тақдим этди.

Шу тариқа, Луис де ла Фуенте бошқарувидаги жамоа 2010 йилдан кейин илк бор мундиал бош совринини қўлга киритди. Испанлар илк чемпионлигини Жанубий Африкада бўлиб ўтган ЖЧ-2010 финалида Нидерландияни ҳам 1:0 ҳисобида, қўшимча бўлимларда мағлуб этиб қўлга киритганди. Ўшанда ғалаба голига Андрес Инеста муаллифлик қилган эди.

Амалдаги жаҳон чемпиони сифатида турнирни бошлаган Аргентина эса чемпионлик унвонини топшириб, мусобақани кумуш медаллар билан якунлади.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 учинчи ўрин учун баҳсида Англия Францияни 6:4 ҳисобида мағлуб этиб, бронза медалларига сазовор бўлганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Испания Испания
  • Аргентина Аргентина
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар