Аргентина миллий жамоаси яримҳимоячиси Алексис Мак Аллистер ЖЧ-2026 финали олдидан эътиборга молик статистикага эга.
Футболчи 2022 ва 2026 йилги жаҳон чемпионатларида иштирок этган бўлиб, у майдонга тушган мундиал баҳсларида Аргентина ҳали бирор марта мағлубиятга учрамаган.
Қизиғи шундаки, Аргентина 2022 йилги мундиални Саудия Арабистонига қарши сенсацион мағлубият билан бошлаган, бироқ ўша учрашувда Мак Аллистер майдонга тушмаган эди.
Шундан сўнг яримҳимоячи мундиалларда кетма-кет 13 та баҳсда иштирок этди. Ушбу ўйинларда унинг шахсий статистикаси 11 ғалаба ва 2 дурангни ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, Аргентина миллий жамоаси бугун ЖЧ-2026 финалида Испанияга қарши майдонга тушади. Агар «албиселесте» ғалаба қозонса ёки асосий вақтда мағлуб бўлмаса, Мак Аллистернинг мундиаллардаги мағлубиятсиз серияси яна давом этади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади