Бекободнинг «Металлург» клуби раҳбариятида ўзгариш юз берди. Шу кунга қадар жамоа бош директори лавозимида ишлаб келган Улуғбек Мирзаев ўрнига Шавкат Саидов иш бошлади.
Саидов узоқ йиллар давомида «Металлург» бош директори лавозимида ишлаб келган. 2024 йил якунида жамоа тарқатилиб юборилганидан сўнг ўз вазифасидан озод этилганди. Кейинчалик «Бунёдкор» академияси раҳбарлигида ишлаб келаётганди.
Суперлигага қайтишни мақсад қилган «Металлург» бош директор лавозимига яна Саидовни қайтаришга қарор қилди.
Маълумот учун, «маъданчилар» Пролига турнир жадвалида 9 та турдан сўнг 18 очко билан 4-поғонада бормоқда.