UFC ўрта вазн чемпионлиги учун баҳсда Хамзат Чимаев ва Дю Плессилар ўзаро тўқнаш келишди.
Ҳакамлар қарорига кўра Чимаев 15:0 ҳисобига очколар эвазига рақибини мағлуб этди ва UFC ўрта вазн чемпионига айланди.
Жанг давомида Дю Плесси ҳимояни ушлай олди. Бироз табиий чарчоқ пайдо бўлган бўлсада, Чимаев жиддий талафотларсиз камарни ўзиники қилиб олди. Хамзатни бу вазнда тўхтата оладиган рақиб ҳозирча мавжуд эмас.