Live
4
Ўзбек

Бускетс «Барселона B» мураббийлар штабига қўшилиши мумкин

Футбол
22 июл, 13:53
Клуб афсонаси Жулиано Беллетти жамоасида фаолият бошлаши эҳтимоли юқори.
Бускетс «Барселона B» мураббийлар штабига қўшилиши мумкин
Foto: Getty Images

«Барселона» афсоналаридан бири Серхио Бускетс Каталония клубининг иккинчи жамоаси мураббийлар штабига қўшилиши мумкин.

Sport.es хабарига кўра, собиқ яримҳимоячи Жулиано Беллетти бошқараётган «Барселона B» мураббийлар штабида иш бошлаши кутилмоқда.

Манба таъкидлашича, Бускетс ҳозирча мураббийлик лицензиясига эга бўлмаса-да, клуб раҳбарияти уни жамоага таклиф этиш ғоясини ижобий баҳоламоқда.

Ўтган мавсумда «Барселона B» Испаниянинг тўртинчи дивизионида 6-ўринни эгаллаган.

Бускетс «Барселона» сафида 15 мавсум давомида тўп суриб, кейинчалик «Интер Майaми»га кўчиб ўтган ва айнан шу клубда профессионал фаолиятини якунлаган. У клуб миқёсида 840 та баҳсда майдонга тушиб, 19 та гол ва 62 та голли узатма муаллифига айланган.

Испаниялик футболчи клубдаги фаолияти давомида 35 та совринни қўлга киритган. Улар орасида 9 та Ла Лига, 7 тадан Испания Кубоги ва Суперкубоги, 3 тадан УEФА Чемпионлар лигаси, УEФА Суперкубоги ва Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати бор. Шунингдек, МЛС мунтазам мавсуми, Лига кубоги ва МЛС кубогида ҳам бир мартадан ғолиб чиққан.

Қайд этиш жоиз, Бускетс Испания миллий жамоаси сафида 143 та баҳсда иштирок этиб, ЖЧ-2010 ва Евро-2012 бош совринларини қўлга киритган. Ҳозирча унинг «Барселона B» мураббийлар штабига қўшилиши расман тасдиқланмаган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
Бугунги янгиликлар