Live
1
Ўзбек

«Тоттенҳэм» Лэнкширни «Мидлсбро»га сотди

Футбол
22 июл, 11:01
Ҳужумчи янги мавсумни ҳам Чемпиошипда ўтказади.
«Тоттенҳэм» Лэнкширни «Мидлсбро»га сотди
Foto: Midlesbrough

Уилям Лэнкшир «Тоттенҳэм»дан «Мидлсбро»га ўтди.

21 ёшли ҳужумчи Чемпионшип клуби билан 5 йиллик шартнома имзолади.

Журналист Бен Жейкобснинг маълумотларига кўра, трансфер нархи 10 миллион фунтни ташкил қилган. «Тоттенҳэм» эса бонуслар ҳисобига яна 10 миллион фунт олиши мумкин.

Лэнкшир ўтган мавсумни ижара асосида «Оксфорд Юнайтед» сафида ўтказиб, Чемпионшипда 44 ўйинда 11та гол урган ва яна 2 та голга ассистентлик қилганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Мидлсбро Мидлсбро
  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
  • Англия чемпионати Англия чемпионати
Бугунги янгиликлар