Тариқ Лэмпти Англияга қайтди.
25 ёшли ўнг қанот ҳимоячиси «Фиорентина»ни эркин агент сифатида тарк этиб, «Куинз Парк Рейнжерс» сафига қўшилди.
Ганалик футболчи ўтган мавсумда А Серияда атиги 2 та баҳсда майдонга тушганди.
Ҳимоячи «Челси» тарбияланувчиси саналади. У ҳозиргача фаолиятининг асосий қисмини «Брайтон»да ўтказган.
Маълумот учун, Лэмптининг янги жамоаси КПР ўтган мавсумда Чемпионшипда 46 ўйинда 58 очко тўплаб, 15-ўринни эгаллаган.
Лэмпти Чемпионшип клуби сафига қўшилди
Футбол
22 июл, 09:58
«Челси» тарбияланувчиси Англияга қайтди.
Foto: Queens Park Rangers