Англия миллий жамоаси ҳимоячиси Жон Стоунз фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марцио хабар берди.
32 ёшли ҳимоячига Туриннинг «Ювентус» клуби қизиқиш билдирмоқда. «Зебралар» Стоунз трансфери бўйича музокараларни бошлаган.
Маълумот ўрнида, Жон 2016 йилдан буён «Манчестер Сити» шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. Унинг Англия гранди билан шартномаси 2026 йил июн ойи охирида ўз якунига етган.
Аввалроқ Стоунзнинг «Эвертон»га қайтиши мумкинлиги маълум қилинганди.