«Манчестер Сити» ҳимоячиси Йошко Гвардиол клуб билан янги шартнома имзолади. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.
Янги келишув 2031 йил июн ойига қадар амал қилади. «Шаҳарликлар»нинг спорт директори Угу Виана ҳамда жамоанинг янги бош мураббийи Энцо Мареска Гвардиолни жамоанинг энг муҳим футболчиларидан бири деб ҳисобламоқда.
Қайд этиш лозим, «Бавария» футболчини ўз сафига қўшиб олиш ниятида эди. Шунингдек, унинг хизматларига «Реал», «Барселона» ва «Интер» ҳам қизиқиш билдирган.
Аввалроқ Гвардиол «Манчестер Сити»ни тарк этмоқчи экани маълум қилинганди.