«Реал» футболчи Франко Мастантуонони ижарага бериш режасидан воз кечганича йўқ. Бу ҳақда Radio Marca хабар берди.
18 ёшли аргентиналик вингерга ҳозирда «Бенфика» жиддий қизиқиш билдирмоқда. Айнан Португалия клуби унинг эҳтимолий янги манзили ҳисобланмоқда.
Маълумот ўрнида, Франко ушбу мавсум мадридликлар сафида 30 та ўйинда иштирок этиб, 3 гол ва 1 ассистга муаллифлик қилди. Унинг «қироллик клуби» билан шартномаси 2031 йилгача амал қилади.
Аввалроқ «Реал»да Мастантуоно учун жой топилмаётгани маълум қилинганди.