«Рома» ҳужумчиси Артём Довбик яқин вақт ичида клубини алмаштириши мумкин. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.
«Болоня» Украина миллий жамоаси ҳужумчисини ижарага олишга қизиқиш билдирмоқда. Бугун, 26 июл куни 29 ёшли футболчи клуб бош мураббийи Доменико Тедеско билан суҳбатлашган. Мутахассис Довбикни ўз жамоасида кўришни истамоқда.
«Рома» раҳбарияти ҳам Артёмни қўйиб юборишга тайёр. Энди барчаси футболчининг қарорига боғлиқ.
Қолаверса, форвардга «Фиорентина» ва «Женоа» клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда. Аввалроқ «Аякс» ҳужум чизиғини Довбик билан кучайтирмоқчи экани маълум қилинганди.