Ҳозирда телевидениеда эксперт сифатида фаолият олиб бораётган Англия миллий жамоаси ва «Манчестер Юнайтед» собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд Лондоннинг «Челси» жамоаси «қизил иблислар»нинг собиқ ҳужумчиси Данни Уэлбек хизматларига қизиқиб қолганини эътиборсиз қолдирмади.

«Уларнинг таклифини рад этиб, уйга қайт. Янги мавсумда «МЮ» УЕФА Чемпионлар Лигасида тўп тепади», - деди афсонавий ҳимоячи ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида.
Таъкидлаб ўтамиз, Англия премер-лигаси ўтган мавсумида 35 ёшли Уэлбек «Брайтон» сафида 37 ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 1 та голли узатма етказиб берди. Бундан ташқари форвард 5 бор сариқ карточкага лойиқ кўрилди.