Германия миллий жамоасининг собиқ футболчиси Лотар Маттеус «Бавария»нинг 2026/27 йилги мавсум олдидан имкониятлари ҳақида фикр билдирди.
Sky Sport.de хабарига кўра, Маттеус Мюнхен клуби ўтган мавсумга нисбатан кучсизланмаганини таъкидлади.
«Бавария» албатта кучсизланмади. Аксинча, жамоа янада кучайди, деб ўйлайман. Ушбу трансфер ойнасида етакчи футболчилардан ҳеч бири клубни тарк этмайди. Мен Олисе Мюнхенда қолишига ишонардим ва бу борада ҳеч қандай хавотирим йўқ эди», — деди Маттеус.
Собиқ футболчининг фикрича, «Бавария» янги мавсумда Бундеслига чемпионлиги учун асосий даъвогар бўлади.
«Бавария» янги Бундеслига мавсумининг бош фаворити. Чемпионлар лигасида ҳам жамоа чемпионлик учун курашади», — дея қўшимча қилди у.
Маълумот учун, «Бавария» ўтган мавсум Чемпионлар лигасининг яримфиналига қадар етиб борган ва ушбу босқичда «ПСЖ»га имкониятни бой берганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади