Live
2
Ўзбек

Родрига «Барса» ҳам қизиқиш билдирмоқда

Футбол
2 август, 23:15
30 ёшли футболчи учун курашда «Реал» ҳамон пешқадам.
Родрига «Барса» ҳам қизиқиш билдирмоқда
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Родри нафақат «Реал», балки «Барселона»нинг ҳам қизиқишлари доирасида бўлиб турибди. Бу ҳақда Cadena SER хабар берди.

«Кўк-анорранглилар» «шаҳарликлар» юлдузини ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Бироқ ҳозирча футболчи каталонияликларга ижобий жавоб қайтаргани йўқ.

Родри «Барселона»га ўтиш учун розилик бермаган. 30 ёшли футболчи учун курашда «қаймоқранглилар» ҳамон пешқадам.

Маълумот ўрнида, испаниялик яримҳимоячининг «Манчестер Сити» билан амалдаги шартномаси келаси йил ёзда якунига етади. Англияга кўчиб ўтишидан олдин футболчи ватанида «Атлетико» шарафини ҳимоя қилган.

Аввалроқ «Реал» Родри трансфери учун тахминан 50 миллион евро таклиф қилгани ҳақида хабар берилганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Манчестер Сити Манчестер Сити
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

20+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар