Live
1
Ўзбек

«ПСЖ» Родрини қўлга кирита олмаганидан сўнг Педрини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Футбол
3 август, 05:00
Парижликлар футболчи учун 90 млн евро миқдоридаги илк расмий таклифни ҳам тайёрламоқда.
«ПСЖ» Родрини қўлга кирита олмаганидан сўнг Педрини ўз сафига қўшиб олмоқчи
Фото: Getty Images

«ПСЖ» «Манчестер Сити» яримҳимоячиси Родрини қўлга кирита олмаганидан сўнг «Барселона» футболчиси Педрини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда El Nacional хабар берди.

Парижликлар бош мураббийи Луис Энрике клуб раҳбариятидан 23 ёшли Педри трансфери устида иш олиб боришни сўраган. Қайд этилишича, «ПСЖ» испаниялик футболчи учун қарийб 90 миллион евро миқдоридаги илк расмий таклифни тайёрламоқда. Бироқ «Барселона» яримҳимоячи билан хайрлашиш ниятида эмас.

Маълумот ўрнида, Педри 2019 йилдан буён «Барселона» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Испаниялик футболчи каталонияликлар сафида жами 245 та учрашувда майдонга тушиб, 28 та гол урган ва 33 та ассист амалга оширган.

Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2030 йил ёзигача мўлжалланган. Аввалроқ Педри ўз туғилган шаҳрида 2,5 миллион евролик бинони сотиб олгани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ПСЖ ПСЖ
  • Барселона Барселона
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

50+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар