«Интер» клуби ҳужумчиси Лаутаро Мартинес «Барселона» қизиқишига сабаб бўлмоқда, деб хабар берди ElDesmarque.
Манба маълумотларига кўра, каталонияликлар устувор мақсад сифатида ҳали ҳам «Атлетико» вакили Хулиан Алваресни кўрмоқда, аммо алтернатив вариантларни ишлаб чиқишни бошлаб юборган. Ана шундай футболчилардан бири Мартинес ҳисобланади.
Нашрнинг хабар беришича, 28 ёшли аргентиналик «Барселона» устози Ҳанс-Дитер Флик ва клуб спорт директори Деку томонидан юқори баҳоланади. Улар Алварес трансфери амалга ошмаган тақдирда, Мартинес бўйича музокараларни фаоллаштиришни режалаштирган.
Эслатиб ўтамиз, Мартинес 2018 йилдан буён «Интер» шарафини ҳимоя қилиб келади. Ўтган мавсум у 41 та ўйинда майдонга тушиб, 22 та гол урди ва 6 та голли узатма етказиб берди.